Кириш Регистрация

Невилл: «Бруну Фернандеш — Фергюсондан кейинги энг яхши трансфер»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Гари Невилл жамоа ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешни юқори баҳолади.

Унинг фикрича, 2020 йилда манкунианликлар сафига қўшилган португалиялик футболчи Алекс Фергюсон даври якунланганидан кейинги энг яхши трансфер ҳисобланади.

«Бу, ҳеч қандай шубҳасиз, Фергюсон давридан кейинги энг яхши харид», — деди Невилл.

Унинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.

Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»га 2020 йилда келиб қўшилган ва кейинчалик жамоанинг етакчи футболчиларидан бирига айланган.

«Манчестер Юнайтед» жорий мавсумни бир ғалаба ва бир мағлубият билан бошлади.

Эслатиб ўтамиз, клуб сўнгги бор 2013 йилда, Алекс Фергюсон бош мураббий сифатидаги сўнгги мавсумида Англия чемпиони бўлган.

АПЛнинг навбатдаги турида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Эвертон»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 08:42, 01.09.2026.
Ўқилди: 770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик