Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Ланс» Рафаэль Варан шарафига машғулот марказини номлади

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «Ланс» клуби собиқ футболчиси Рафаэль Варан шарафига махсус ҳудудни номлади.

Гап клубнинг машғулот базаси сифатида фойдаланиладиган марказ ҳақида кетмоқда. Эндиликда ушбу ҳудуд Варан номи билан аталади.

Рафаэль Варан профессионал фаолиятини айнан «Ланс»да бошлаган. Қизиғи, у асосий жамоада атиги бир мавсум тўп тепган бўлса-да, клуб раҳбарияти уни ўз тарихидаги алоҳида футболчилардан бири сифатида қадрлайди.

Варан марказнинг очилиш маросимида шахсан иштирок этди. У клуб президенти Жозеф-Мари Угурлян билан суҳбат пайтида ҳиссиётларини яшира олмай, кўз ёшларини ҳам тия олмади.

derbyderbyderby.it маълумотига кўра, Варан номи берилган марказни барпо этиш клубга умумий ҳисобда 7 миллион еврога тушган.

Ушбу суммага нафақат қурилиш ишлари, балки ер майдони ва бошқа тегишли харажатлар ҳам киритилган.

Киритилди: 08:52, 01.09.2026.
Ўқилди: 700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик