Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Арсенал» ярим ҳимоячиси Итан Нванерига қизиқиш билдирмоқда.
Немис клуби 19 ёшли футболчини ижара асосида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бундай қарорга Иоаннис Константелиаснинг жиддий жароҳати сабаб бўлган. Футболчи чап тиззасининг олд хочсимон пайларини узиб олган ва узоқ муддат майдонга туша олмайди.
Шу сабабли «Боруссия» ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Нванери вариантини кўриб чиқмоқда.
Англиялик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини «Марсель» сафида ижара асосида ўтказган.
Нванери Франция Лига 1 мусобақасида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













