Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Каррагер: «Арсенал» — ҳозир дунё футболидаги энг кучли жамоа бўлиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Англия Премьер-лигасининг 2-турида «Арсенал»нинг «Астон Вилла» устидан қозонган 1:0 ҳисобидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

Каррагернинг таъкидлашича, «канонирлар» тўп ортида жуда яхши ташкиллашган ҳолда ҳаракат қилади ва бу қанот ҳимоячиларига анча эркин ўйнаш имконини беради.

«Арсенал» тўп ортида жуда яхши ташкиллашган. Бу эса уларнинг қанот ҳимоячиларига жуда жасур ҳаракат қилиш имконини беради.

Микель Артетанинг улар билан ишлаши ва қанчалик катта эркинлик бераётгани ажойиб. Доимий позиция алмашинуви — бу лигада бошқа ҳеч бир жамоада кўрмаётган нарсамиз», — деди Каррагер.

Собиқ футболчи Риккардо Калафьорининг ўйинини ҳам алоҳида эътироф этди.

«Ҳозир Калафьори лигадаги энг яхши чап қанот ҳимоячиси деган таассурот бор. У фантастик ўйнамоқда.

«Астон Вилла» қила оладиган ягона иш — имкон қадар узоқ вақт ўйинда қолиш эди. Чунки уларга қарши, эҳтимол, ҳозир дунё футболидаги энг яхши жамоа — «Арсенал» майдонга тушганди», — деди Каррагер Sky Sports эфирида.

Киритилди: 08:59, 01.09.2026.
Ўқилди: 648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик