Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК - Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад - Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль

«Рома» футболчиси энг яхшилар қаторида бормоқда

Баҳо:
+ | -

Дониэлл Мален «Рома» сафида А Серияда яна бир гол урди.

27 ёшли Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси 2-тур доирасида «Лечче»га қарши учрашувнинг биринчи бўлимида дубль қайд этди. У 4 ва 23-дақиқаларда гол урди. Биринчи турда эса Дониэлл «Фиорентина»га қарши баҳсда (4:0) хет-трик қайд этган эди.

Шу тариқа, Маленнинг «Рома» сафида А Сериядаги 20 та ўйинда 19 та голи бор. Бу лига тарихидаги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади. Италия чемпионатидаги дастлабки 20 та учрашувида 20 тадан гол урган футболчилар — фақат Гуннар Нордаль («Милан», 1949 йил) ва Жозе Алтафини («Милан», 1958–1959 йиллар).

Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик футболчи қишда пойтахт жамоасига қўшилган ва А Сериядаги 18 та учрашувда 14 та гол урган эди. Ёзда римликлар уни «Астон Вилла»дан 25 миллион фунт стерлинг эвазига тўлиқ сотиб олишди.

Киритилди: 09:02, 01.09.2026.
Ўқилди: 615 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик