Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Аргентина футбол ассоциацияси Мессига миннатдорлик билдирди

Баҳо:
+ | -

Аргентина футбол ассоциацияси Лионель Мессининг миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаши муносабати билан унга миннатдорлик билдирди.

Ассоциация Мессининг 20 йилдан ортиқ вақт давомида Аргентина терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилганини таъкидлади.

«Месси терма жамоани чемпион сифатида, сардор ва афсона мақомида тарк этмоқда. Аммо унинг мероси совринлардан ҳам устун — у Аргентина футболи ва миллионлаб мухлислар қалбида ўчмас из қолдирди», — дейилади ассоциация баёнотида.

Шунингдек, ташкилот Мессининг ҳар бир голи, ассисти, ўйини ва терма жамоа учун қилган меҳнати учун унга миннатдорлик билдирди.

Аргентина терма жамоасининг расмий саҳифаси ҳам футболчига муносабатини билдириб, «Лео, сендан абадий миннатдормиз. Сени умримизнинг охиригача севиб қоламиз», дея таъкидлади.

Киритилди: 09:02, 01.09.2026.
Ўқилди: 772 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик