Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Фофананинг қарорига ким сабаб бўлди?

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби ярим ҳимоячиси Юссуф Фофана билан хайрлашишга тайёр. Футболчини Паулу Фонсека бошқараётган Франциянинг «Лион» клуби ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Айнан Фонсека омили Фофананинг қарор қабул қилишида ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Франциялик футболчига бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирган. Улар орасида «Милан»дан ўйинчиларни жалб қилишга иштиёқманд Туркиянинг «Галатасарой» клуби ҳам бор.

Италиянинг derbyderbyderby.it портали нуфузли журналист Маттео Моретто маълумотларига таяниб, трансфер яқин вақт ичида амалга ошиши кутилаётганини хабар қилди.

Келишув ҳақида расмий эълон сешанба куни қилиниши кутилмоқда. Битимнинг тафсилотлари эса ҳозирча сир сақланмоқда.

Киритилди: 09:09, 01.09.2026.
Ўқилди: 671 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик