Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

US Open. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси кейинги босқичга йўл олди

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида йилнинг энг сўнгги “Катта дубулға” турнири — US Open бошланди. Ўзбекистонлик биринчи рақамли теннисчиси Мария Тимофеева (дунёнинг 86-ракеткаси) биринчи босқичда жаҳон рейтингида 146-ўринни эгаллаб турган словениялик Тамара Зиданшекка қарши кортга чиқди.

1 соат 9 дақиқа давом этган баҳсда Тимофеева словениялик теннисчини 6/2, 7/5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Эйслар бўйича ўзбекистонлик ракетка устаси кичик устунликка эришди — 2 га 1. Зиданшик 3 марта қо‘шхатога ё‘л қо‘йди.

Мария Тимофееванинг 1/32 финалдаги рақиби 1 сентябрь куни испаниялик Кейтлин Кеведо (рейтингдаги ўрни 107) ҳамда белгиялик Элис Мертенс (20) ўртасидаги учрашувда аниқланади.

Маълумот учун, йилнинг сўнгги “Катта дубулға” турнирининг асосий даврасида қатнашаётган яна бир ўзбекистонлик спортчи Камилла Раҳимова (дунёнинг 92-ракеткаси) 1-босқичда жаҳон рейтингида 29-поғонани эгаллаб турган чехиялик Барбара Крейчиковани сенсацион тарзда мағлубиятга учратди.

Тенг курашлар остида кечган 1-сет 7:6 ҳисобида Раҳимованинг ғалабаси билан якунланди. У 2-сетни тўлиқ назоратга олди ва 6:2 ҳисобида устун келиб, баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди.

АҚШ очиқ чемпионати мавсумдаги тўртинчи “Катта дубулға” турниридир. Мусобақа қаттиқ қопламали кортларда ўтказилмоқда ва 13 сентябрь куни якунланади. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 108 миллион долларни ташкил этади.

Аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларининг амалдаги ғолиби беларуслик Арина Сабаленка ҳисобланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:22, 01.09.2026.
Ўқилди: 1623 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик