Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Флик ва Деку ҳамкорликда юқори самарадорликка эришмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик ҳужумчи Габриэл Жезуснинг каталониялик клубга эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.

31 август куни бразилиялик футболчи трансферни расмийлаштириш учун Барселонага етиб келган эди. Томонлар Жезуснинг трансфери бўйича келишувга эришган, битим қиймати 10 миллион еврони ташкил этади, яна 4 миллион евро бонуслар сифатида тўланиши мумкин.

«Габриэл — юқори даражадаги ҳужумчи. У жамоага кўп нарса бера олади. У жароҳатидан кейин тикланиш жараёнини бошдан кечирди. Менимча, ҳозир у билан ҳаммаси жойида. У билан гаплашдим.

Менга унинг услуби, қандай ўйнаши ёқади. У бизнинг услубимизга жуда мос келади. Бу ажойиб трансфер. Деку фантастик иш қилди», — деди Ханси Флик.

Киритилди: 10:38, 01.09.2026.
Ўқилди: 1073 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик