Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

"Боруссия Д" "Арсенал" билан келишиб олди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Итан Нванери яқин вақт ичида Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига ўтади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотига кўра, "Боруссия" 19 ёшли футболчини ижарага олиш борасида "Арсенал" билан келишувга эришган. Футболчининг ўзи ҳам трансферга розилик билдирган.

Қайд этилишича, Германия клуби "канонирлар" тарбияланувчисининг маошини тўлиқ ўз зиммасига олади.

Жорий мавсумда Нванери ҳали бирор марта майдонга тушмади. Ярим ҳимоячининг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 13:04, 01.09.2026.
Ўқилди: 998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик