Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Компани «Бавария» учун Германия Кубогининг аҳамияти ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Германия Кубогининг Мюнхен клуби учун қай даражада муҳим экани ҳақида фикр билдирди.

«Бир марта финалда иштирок этганингдан кейин, яна ўша босқичга қайтишни истайсан. Биз мусобақада кетма-кет иккинчи марта ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Бу ҳақда ҳамма орзу қилади. Ҳатто «Оснабрюк» ҳам ушбу турнирда ёрқин лаҳзаларни бошдан кечиришни орзу қилади», — деди Компани журналистларга.

Германия Кубогининг ўтган мавсумдаги финалида «Бавария» «Штутгарт»ни йирик — 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритган эди.

2 сентябрь куни Венсан Компани шогирдлари мусобақанинг 1/32 финал босқичида «Оснабрюк»га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 13:42, 01.09.2026.
Ўқилди: 690 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик