Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов кўтарилди, Жавоҳир Синдоров эса ўз ўрнини сақлаб қолди

Баҳо:
+ | -

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE ) 2026-йилнинг август ойи якунларига кўра дунёнинг энг кучли шахматчилари рейтингини эълон қилди. Янгиланган рўйхатда Ўзбекистон вакилларининг ўтган ойдаги ўринлари ва очколарида қатор ўзгаришлар қайд этилган.

Рўйхатда норвегиялик Магнус Карлсен 2823 очко билан биринчи ўринни сақлаб қолди. Иккинчи ўринга 2792 очко билан АҚШ вакили Ҳикару Накамура жойлашди (ўтган ойда 3-ўрин). Унинг ҳамюрти Фабиано Каруана эса очколари қисқаргани ҳисобига (2792 дан 2789 га) 2-ўриндан 3-поғонага тушди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Жавоҳир Синдоров ўз очколарини 2777 дан 2778 тага етказиб, жаҳон рейтингидаги 4-ўрнини сақлаб қолди. Нодирбек Абдусатторовнинг очколари ўзгаришсиз (2762) қолган бўлса-да, у умумий рўйхатда 8-ўриндан 7-поғонага кўтарилди.

Кучли юзталикдан жой олган бошқа шахматчиларнинг кўрсаткичлари ўтган ойга нисбатан қуйидагича ўзгарди:

Нодирбек Ёқуббоев — 2685 очко (очко ҳам, 39-ўрин ҳам ўзгаришсиз қолди);

Рустам Қосимжонов — 2665 очко (очко ўзгармади, бироқ 52-ўриндан 48-поғонага кўтарилди);

Шамсиддин Воҳидов — 2654 очко (ўтган ойда 2655 очко эди, ўрни ўзгармаган — 61-поғона).

Аёллар рейтинги ва федерациялар кўрсаткичи

Аёллар ўртасидаги Топ-100 рўйхатида Афруза Ҳамдамова очколарини 2440 дан 2443 тага етказди ва 26-ўринда қолди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса 2355 дан 2357 очкога кўтарилиб, 82-ўриндан 80-поғонага кўтарилди.

Федерациялар ўртасидаги умумий рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси 2628 очко билан жаҳонда 6-ўринни эгаллаб турибди. Ушбу рўйхатда дастлабки учта ўринни АҚШ (2725 очко), Ҳиндистон (2705 очко) ва Хитой (2664 очко) жамоалари банд этган.

Киритилди: 14:42, 01.09.2026.
Ўқилди: 578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик