Арийон Ибрагимович «Бавария»дан «Аугсбург»га ўтади.
Клублар 20 ёшли вингернинг 500 минг евро эвазига ижарага ўтиши бўйича келишувга эришди. Битимда футболчини 8 миллион еврога сотиб олиш имконияти ҳам бор. Бу ҳақда Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг хабар берди.
Мюнхенликлар футболчининг кейинги трансферидан тушадиган маблағнинг маълум бир фоизини олиши мумкин.
Ибрагимович 2025/26 йилги мавсумни «Хайденхайм»да ижара асосида ўтказди. Арийон Бундеслигада 32 та ўйинда 2 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.













