Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Головин трансфер ойнаси ёпилгунга қадар «Монако»ни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг агенти 30 ёшли россиялик футболчи ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар монегасклар сафини тарк этиши мумкинлигини истисно қилмади.

«Сашанинг шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Унинг қандай ўйнаётганини кўриб турибсиз. «Марсель»га қарши жуда муҳим ўйин бўлди. Вариантлар ҳар доим бор», — деди агент.

Головин 2018 йилдан буён «Монако» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жамоа сафида 270 та ўйин ўтказиб, 40 та гол урди ва 47 та голли узатма амалга оширди.

«Монако» 6 очко билан Лига 1 турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Кейинги турда жамоа 4 сентябрь куни сафарда ПСЖга қарши ўйнайди.

Киритилди: 15:52, 01.09.2026.
Ўқилди: 460 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик