Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Энцо Фернандеснинг «Манчестер Сити»га трансфери барбод бўлиш арафасида

Баҳо:
+ | -

«Челси» аргентиналик ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес «Манчестер Сити»нинг қизиқишига қарамай, клубда қолиши мумкин. Бу ҳақда Daily Telegraph журналисти Мэтт Лоу хабар берди.

Манбага кўра, «Челси» трансфер ойнасининг сўнгги куни Энцога ўринбосар футболчи сотиб олмаса, уни «Манчестер Сити»га қўйиб юбормайди. «Кўклар»нинг учта номзоди бор — «Монако»дан Ламин Камара, «Рома»дан Ману Коне ва Премьер-лиганинг номи ошкор этилмаган яна бир футболчиси.

Бироқ «Монако» «Челси»нинг Камарани сотиб олиш бўйича таклифини аллақачон рад этган. «Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини эса Коне жамоада қолишини қатъий истамоқда. Шу сабабли Энцонинг «Манчестер Сити»га ўтиши қийинлашган.

Бундан ташқари, «Челси» «шаҳарликлар»дан Фернандес учун яхшиланган таклиф кутиб қолмоқда. Аввалроқ Лондон клуби футболчи учун қониқарсиз деб топилган таклифни рад этган эди.

Киритилди: 16:04, 01.09.2026.
Ўқилди: 858 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик