Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Чемпионшипга ўтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Жейден Хески 2026/27 йилги мавсум учун «Шеффилд Уэнсдей»га ижара асосида қайтди. Футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ҳам ушбу жамоада ўтказган эди.

Хески «Манчестер Сити» асосий жамоасидаги дебютини Англия Лига кубоги доирасида «Хаддерсфилд»га қарши ғалабали учрашувда ўтказган. Ушбу баҳсда у кичик укаси Рейган билан бирга майдонга тушган. Болалигидан «Сити» мухлиси бўлган ва 9 ёшгача бўлган жамоадан бошлаб клуб тизимида тарбияланган футболчи учун бу алоҳида аҳамиятга эга воқеа бўлган.

Бунга қадар Хески «Манчестер Сити»нинг ёшлар жамоасида ҳам яхши таассурот қолдирган. У 2024/25 йилги мавсумда 32 та учрашувда иштирок этиб, жамоанинг Премьер-лига 2 чемпионлигини қўлга киритишида ёрдам берган. Шунингдек, у «Лидс»га қарши Англия Ёшлар кубоги финалида ҳам гол урган.

«Шеффилд Уэнсдей» Чемпионшипдан Лига 1га тушиб кетганига қарамай, 20 ёшли футболчи ўтган мавсум ижарага келган заҳоти жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланди ва ярим ҳимоянинг турли позицияларида ҳаракат қилди.

Хески аввалги ижара даврида Чемпионшипда 20 та ўйин ўтказиб, жами 1714 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. У меҳнаткашлиги, универсаллиги ва узатмалар диапазони билан ажралиб турди.

«Манчестер Сити» футболчи «Хиллсборо»да яна мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб, ушбу жиҳатларини янада ривожлантиришига умид қилмоқда.

Киритилди: 16:46, 01.09.2026.
Ўқилди: 1002 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик