Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Ханси Флик: «Жамоавий руҳ ажойиб даражада»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания Ла Лигасининг 3-турида «Райо Вальекано» устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикр билдирди.

Учрашув каталонияликларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. «Кўк-анорранглилар» сафида Рафинья ва Ламин Ямал иккитадан гол урди. Яна бир гол «Райо Вальекано» ҳимоячисининг ўз дарвозасига тўп киритиб юбориши натижасида қайд этилди.

«Бугун мени хурсанд қилган жуда кўп нарсалар бўлди. Айрим футболчилар жамоага эндигина келган бўлишига қарамай, жуда яхши даражада ҳаракат қилмоқда. Жамоавий руҳ ҳам ажойиб. Айрим вазиятларда ўйинимизни яхшилашимиз керак ва биз бунинг устида ишлаймиз», — дея Фликнинг сўзларини Marca нашри келтиради.

«Барселона» навбатдаги учрашувини 6 сентябрь куни ўтказади. Флик шогирдлари сафарда «Валенсия»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 17:00, 01.09.2026.
Ўқилди: 819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик