Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Платини: "ПСЖ" учинчи бор кетма-кет Чемпионлар лигасини ютиши мумкин"

Баҳо:
+ | -

Франция футболи афсонаси Мишель Платини "ПСЖ"ни Чемпионлар лигасида кетма-кет учинчи бор ғолиб чиқиш учун асосий фаворит деб ҳисобламоқда.

"ПСЖ" учинчи юлдузни қўлга киритиши мумкинми? Ҳа, чунки улар фаворит ва сўнгги икки йил давомида ажойиб футбол намойиш этиб келмоқда. "Пари Сен-Жермен"га фақат тасанно айтиш мумкин", — деди Платини.

"ПСЖ" Чемпионлар лигасида кетма-кет уч марта ғолиб чиққан "Реал"дан кейин бундай натижани такрорлаган иккинчи жамоага айланишга ҳаракат қилади. Бироқ бу мақсад сари ҳали узоқ йўл бор.

Шу билан бирга, парижликларнинг Лига 1даги дастлабки ўйинларда кетма-кет дуранг қайд этгани ва Франция Суперкубогида мағлубиятга учрагани жамоа жорий мавсумда энг юқори даражани сақлаб қола оладими, деган саволларни ҳам пайдо қилди.

"ПСЖ" Чемпионлар лигасининг умумий босқичида бу мавсум "Барселона" ва "Манчестер Сити"га қарши ҳам майдонга тушади.

Киритилди: 17:41, 01.09.2026.
Ўқилди: 682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик