Кутилмаган янгилик: "Лион" ҳимоячиси Николас Тальяфико "Атлетико"га ўтишга розилик берди. Мадрид клуби ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Ювентус" режаларини бузиб, аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
"Ювентус" ҳам аргентиналик чап қанот ҳимоячиси билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. Бироқ Хуан Кабал "Аталанта"нинг қизиқишига қарамай Туринни тарк этишни истамаётгани сабаб, ушбу трансфер ҳозирча тўхтаб турибди.
Энди "Атлетико" Франция клуби билан келишувга эриша олса, Тальяфико трансферини якунлаши мумкин. 34 ёшли футболчининг "Лион" билан амалдаги шартномаси келаси йили ўз ниҳоясига етади.
Тальяфико "Атлетико"га ўтган тақдирда, у Хулиан Альварес, Кристиан Ромеро ва Жулиано Симеоне каби аргентиналик футболчилар билан бир жамоада тўп суриш имкониятига эга бўлади.













