«Штутгарт» 19 ёшли қанот ҳужумчиси Лазар Йовановичнинг «Удинезе»га доимий равишда ўтганини расман тасдиқлади.
Сербиялик футболчи Германия клубига ўтган йили «Црвена Звезда»дан келган эди. У «Штутгарт» сафида барча мусобақаларда атиги олтита ўйинда майдонга тушди. Клуб спорт директори Фабиан Волгемут жамоадаги рақобат юқори экани Йовановичнинг кетишига сабаб бўлганини айтди.
Унинг фикрича, «Удинезе»га ўтиш футболчига кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш имконини беради. Томонлар трансфер суммаси ҳақида маълумот бермаган.













