«Ньюкасл» «Лилль» форварди Матиас Фернандес Пардони трансфер қилганини эълон қилди.
21 ёшли ҳужумчи Франция клубидан Англия клубига ўтди. Аввалроқ трансфер қиймати 60 миллион евро ва бонусларни ташкил қилиши хабар қилинганди.
Пардо ўтган мавсум Лига 1да 29 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. У Хаукон Харальдссон билан бирга «Лилль»нинг энг яхши тўпурари бўлди, шунингдек, Феликс Коррейя билан бирга жамоанинг энг яхши ассистенти унвонини бўлишди.













