«Милан» ярим ҳимоячиси Юссуф Фофана «Лион»га ўтади.
Клублар 27 ёшли футболчининг ҳақ тўланадиган ижараси бўйича келишувга эришди. Франция клуби ярим ҳимоячини 12 миллион евро эвазига кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади, деб хабар берди RMC Sport журналисти Фабрис Хокинс. Джанлука Ди Марционинг ёзишича, «Лион» ижара учун 2 миллион евро тўлайди.
Фофана ўтган мавсум А Серияда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













