Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Жезус: «Менинг «Б режа» бўлганимни айтишса, хафа бўлмайман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг янги футболчиси Габриэль Жезус каталониялик клуб уни ҳужум чизиғини кучайтириш учун захира варианти сифатида кўргани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди.

«Менинг “Б режа” бўлганимни айтишса, хафа бўлмайман. Мен ўйнамаётганимда ёки ёмон инсон эканимни айтишганда жаҳлим чиқади. Ўн йил олдин ҳам бу ерда бўлишим мумкин эди, аммо ҳаёт мени бошқа йўлдан олиб кетди. Охир-оқибат, барибир бу клуб футболчиси бўлишга эришдим. Мен кўп меҳнат қиламан, ўз имкониятларимни биламан ва меҳнат ҳар доим тақдирланади, деб ҳисоблайман. Ташқаридан нима дейишлари менга барибир», — деди Жезус тақдимот маросимида.

«Барселона» 1 сентябрь куни бразилиялик футболчининг трансферини расман эълон қилди. Ҳужумчи клуб билан 2029 йил ёзига қадар шартнома имзолади.

Киритилди: 19:50, 01.09.2026.
Ўқилди: 1060 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик