«Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.
33 ёшли футболчи ўз қарорини ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
Рюдигер 2014 йилдан буён Германия терма жамоаси сафида тўп тепган. У миллий жамоа таркибида 86 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2017 йилда Конфедерациялар кубогида ғолиб чиқди.













