«Парма» «Фенербахче» ҳимоячиси Диего Карлоснинг трансфери амалга ошганини эълон қилди.
33 ёшли бразилиялик футболчи 2026/27 йилги мавсум учун ижарага олинди.
Карлос ўтган мавсумни «Комо» сафида ўтказди. У А Серияда 27 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 8 та сариқ карточка олди.
Шунингдек, «Парма» «Сампдория» дарвозабони Симоне Гидоттини ҳам таркибига қўшиб олди.
26 ёшли италиялик голкипер ўтган мавсумда В Серияда 20 та ўйин ўтказиб, 29 та гол ўтказиб юборди ва 2 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













