«Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорини изоҳлади.
«Бироз ўйлаб кўргач, миллий терма жамоадаги фаолиятимни якунлаш ва навбатдаги авлодга йўл бериш вақти келганини англадим.
2014 йилда Германия терма жамоаси либосини илк бор кийганимда, бу жамоа сафида 86 та ўйин ўтказишимни тасаввур ҳам қилмаган эдим.
Гарчи бир нечта йирик турнирларда ғолиб чиқа олмаган ва аламли мағлубиятларни бошдан кечирган бўлсак-да, бу давр мен учун ҳаётимни абадий ўзгартирган алоҳида бир босқич бўлди.
Барчага катта раҳмат. Жамоадошларимга — бирга ўтказган ҳар бир ўйин, кийиниш хонасидаги муносабатлар ва, энг муҳими, футболдан кейин ҳам сақланиб қоладиган дўстлик учун миннатдорман», — деб ёзди 33 ёшли германиялик футболчи.













