Кириш Регистрация

Франциялик сиёсатчи «Лион» мухлислари ҳужумига учраганини айтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Франциянинг «Лион» клуби навбатдаги можаро марказида қолди. Бундан аввал жамоа футболчилари «Бешиктош»га қарши ўйиндан кейинги оммавий жанжалда иштирок этган бўлса, бу сафар воқеа Франция чемпионати доирасидаги «Гавр»га қарши учрашувдан кейин содир бўлди.

Лион яқинидаги Рийё-ла-Пап коммунаси муниципал кенгаши аъзоси Мирьям Бушшеда ўйинни дўсти билан бирга стадионда томоша қилган. Унинг айтишича, учрашувдан сўнг автомобил томон кетаётган пайтда уларга «Лион»нинг радикал мухлисларидан иборат гуруҳ ҳужум қилган.

derbyderbyderby.it маълумотига кўра, ҳужум оқибатида Бушшеда ҳам, унинг дўсти ҳам жароҳат олган.

Айни пайтда полиция ҳужумда гумон қилинаётган шахсларни қидирмоқда. «Лион» клуби эса воқеа юзасидан ички текширув бошланганини маълум қилди.

Киритилди: 07:14, 02.09.2026.
Ўқилди: 426 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик