Кириш Регистрация

Давиде Анчелотти: «Отамдан доимо миннатдор бўламан»

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «Лилль» клубини бошқараётган Давиде Анчелотти отаси Карло Анчелотти ҳақида фикр билдирди ва ундан доимо миннатдор бўлишини таъкидлади.

«Мен ҳар доим отамга жуда яқин бўлганман. Ҳаммаси 1990-йиллар бошида, у ҳали футболчи бўлган пайтда мени ўзи билан «Миланелло»га олиб борганидан бошланган. Иши қанчалик банд бўлмасин, у доимо ёнимда бўлгани учун ўзимни омадли деб ҳисоблайман. Отам менга буюк чемпионлар билан тўла кийиниш хоналари муҳитини кўриш имконини берди», — дея кичик Анчелоттининг сўзларини pianetamilan.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Давиде Анчелоттининг мустақил мураббийлик фаолияти ҳозирча у қадар муваффақиятли кечгани йўқ. У Бразилиянинг «Ботафого» клубида беш ой ишлаганидан сўнг истеъфога чиқарилган эди. Ҳозир эса мутахассис «Лилль»да ўзини қайта намоён этишга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 07:20, 02.09.2026.
Ўқилди: 556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик