Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Тоттенхэм» «Челси» ҳимоячисини расман трансфер қилди

Баҳо:
+ | -

«Челси» марказий ҳимоячиси Тосин Адарабиойо «Тоттенхэм» сафига ўтди.

«Шпорлар» 28 ёшли футболчини янги ўйинчи сифатида расман таништирди. Англиялик ҳимоячи билан тузилган шартнома муддати ошкор этилмаган. Transfermarkt маълумотига кўра, трансфер қиймати 8 миллион евродан ортиқни ташкил қилган.

Тосин Адарабиойо икки йил давомида «Челси» шарафини ҳимоя қилди. Марказий ҳимоячи «кўклар» сафида барча мусобақалар доирасида 70 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

У бунга қадар «Фулхэм» ва «Манчестер Сити» клубларида ҳам тўп сурган.

«Тоттенхэм» Премьер-лиганинг янги мавсумини икки ўйиндаги икки мағлубият билан бошлади. Роберто Де Дзерби жамоаси 5 сентябрь куни сафарда «Ноттингем Форест»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 07:36, 02.09.2026.
Ўқилди: 1135 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик