Кириш Регистрация

«ПСЖ» Ренату Саншеш билан шартномани бекор қилди

Баҳо:
+ | -

Ренату Саншеш расман «Пари Сен-Жермен»ни тарк этди.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, 29 ёшли ярим ҳимоячининг Париж клуби билан шартномаси душанба куни кечқурун бекор қилинган.

Шу тариқа, португалиялик футболчи эркин агентга айланди ва энди исталган клубга тўсиқсиз ўтиши мумкин.

«ПСЖ» Ренату Саншешни 2022 йил ёзида «Лилль»дан 15 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Бироқ у Париж клубининг асосий таркибидан муқим жой эгаллай олмади ва кейинчалик «Рома» ҳамда «Бенфика»да ижара асосида тўп сурди. Ўтган мавсумни эса Грециянинг «Панатинаикос» клубида ўтказди.

Европа чемпиони «ПСЖ» сафида жами 27 та ўйинда майдонга тушган.

Хабарларга кўра, Саншешга Берлиннинг «Унион» клуби қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Англиянинг «Халл Сити» ва «Ипсвич» клублари ҳам футболчи учун даъвогарлар қаторида тилга олинмоқда.

Киритилди: 07:42, 02.09.2026.
Ўқилди: 725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик