«Манчестер Сити» вингери Илиман Ндиайе ўйинига қайси футболчилар илҳом бериши ҳақида гапирди.
«Шаҳарликлар» сенегаллик футболчини ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Эвертон»дан сотиб олди. Битим қиймати 75 миллион евродан ортиққа баҳоланмоқда.
«Мен ўзимни техникаси кучли, бирга-бир вазиятларда рақибни алдаб ўтишни яхши кўрадиган футболчи деб таърифлаган бўлардим. Мухлисларни ўринларидан турғизиб юбориш менга ёқади, аммо энг муҳими — жамоага ғалаба қозонишда ёрдам бериш. Ўз сифатларим «Манчестер Сити»га ғалабаларга эришишда ёрдам бера олади, деб ҳисоблайман.
Мен дриблингни жуда ёшлигимдан, отам билан ўйнаб машқ қилганман. Ҳозир бу мен учун табиий ҳолга айланган. Энг яхши дриблинг усталарини кузатиб, уларнинг ҳаракатларини майдонда такрорлашга ҳаракат қилардим. Пеле, Марадона, Зидан, Месси — барчаси дриблинг усталари. Албатта, Роналдиньо, Неймар ва бразилиялик Роналдо ҳам. Агар энг яхши бўлишни истасанг, энг яхшилардан ўрганиш керак», — дея Ндиайенинг сўзларини «Манчестер Сити» матбуот хизмати келтирди.
26 ёшли футболчининг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.













