Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Атлетико» Жонатан Дэвидни ижарага олди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Ювентус» ҳужумчиси Жонатан Дэвидни ижарага олганини расман эълон қилди.

Испания клуби расмий сайти маълумотига кўра, канадалик футболчи жорий мавсум охирига қадар «матрасчилар» сафида тўп суради. Шунингдек, келишувга футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи ҳам киритилган.

Жонатан Дэвид ўтган йил ёзидан буён «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ҳужумчи Турин клуби сафида барча мусобақалар доирасида 47 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

26 ёшли футболчининг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ «Атлетико» Жонатан Дэвидни тахминан 25 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 08:02, 02.09.2026.
Ўқилди: 978 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик