Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Ди Марцио: Фофананинг «Сандерленд»га трансфери якуний босқичда

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «Лион» клуби ярим ҳимоячи Малик Фофанани Англиянинг «Сандерленд» клубига сотишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио сайти хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, инглиз клуби билан музокаралар якуний босқичга кирган. Трансфер қиймати тахминан 40 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

Футболчи аллақачон Лион шаҳрида тиббий кўрикдан ўтган.

Фофананинг сотилиши «Лион»нинг молиявий аҳволини сезиларли даражада яхшилаши ва Франция футболи молиявий назорат органи — DNCG томонидан клубга қўйилган чекловлар таъсирини юмшатиши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда Фофана 16 та ўйинда 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Жорий мавсумда эса у 6 та учрашувда 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 08:04, 02.09.2026.
Ўқилди: 429 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик