Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

А Серияда икки турдан сўнг бирорта ҳам 0:0 қайд этилмади

Баҳо:
+ | -

Италия матбуоти оддий, аммо эътиборли бир фактдан мамнун: А Сериянинг дастлабки икки турида бирорта ҳам 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилмади.

Ўтказилган 20 та учрашувнинг ҳар бирида мухлислар камида битта гол кўришди. Тўғри, шуларнинг олтитасида фақат биттадан гол урилди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу ўтган мавсумга нисбатан ижобий ўзгариш. Ўшанда чемпионатнинг дастлабки ўйинидаёқ «Женоа» ва «Лечче» 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Қолаверса, 12-турга қадар деярли ҳар бир турда камида битта 0:0 натижа қайд этилган. Айрим турларда, хусусан 11-турда, бундай ўйинлар бир нечта бўлган.

derbyderbyderby.it маълумотига кўра, бундай ўзгариш қисман ҳакамлик услуби билан ҳам боғлиқ. Ҳозирда италиялик ҳакамларга ўйинни тез-тез тўхтатмаслик ва футболчиларга кўпроқ курашиш имконини бериш тавсия қилинмоқда. Бу Европа футболида кенг қўлланиладиган услубга яқинлашиш сифатида баҳоланмоқда.

Киритилди: 08:05, 02.09.2026.
Ўқилди: 405 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик