«Страсбур» «Севилья»нинг чап қанот ҳимоячиси Хоакин Гауна трансферини расман эълон қилди.
23 ёшли испаниялик футболчи Франция клуби билан 2031 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, «Страсбур» Гауна трансфери учун «Севилья»га 10 миллион евро тўлаган.
Футболчи жорий мавсум Ла Лигада 2 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













