Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Сити» директори: «Энцо — идеал ярим ҳимоячи»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» техник директори Угу Виана «Челси»дан Энцо Фернандеснинг трансфер қилиниши ҳақида фикр билдирди.

«Биз «Манчестер Сити»да доимо жаҳон даражасидаги футболчиларни таклиф қилишга интиламиз ва Энцо айнан шундай мақомга мос келади. У идеал ярим ҳимоячи: техникаси юқори, меҳнаткаш, курашчан ва самарали.

У турли услубларда ўйнай олади. Тўп назоратига асосланган футболда ўзини эркин ҳис қилади, шу билан бирга қарши ҳужумларда ҳам бирдек самарали ҳаракат қила олади.

Атиги 25 ёшида икки марта жаҳон чемпионати финалида иштирок этгани ва турли мамлакатларда йирик совринларни қўлга киритгани унинг руҳияти, профессионаллиги ва техник маҳорати ҳақида кўп нарсани айтиб турибди.

Энди у бизнинг сафимизда эканидан хурсандмиз ва унинг жамоамизни янада кучайтиришига қатъий ишонамиз», — деди Виана.

Киритилди: 08:16, 02.09.2026.
Ўқилди: 245 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик