Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Аталанта» дедлайн куни икки трансферни бирдан ёпди (ФОТО)

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида бир йўла икки янги футболчини ўз сафига қўшди.

Бергамо клуби «Болонья» вингери Жонатан Роуни ижарага олди. Келишувга футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи ҳам киритилган ва муайян шартлар бажарилса, бу банд мажбурий тус олади.

Sky Sport Italia маълумотига кўра, «Аталанта» Роунинг ижараси учун 5 миллион евро тўлайди. Футболчини тўлиқ сотиб олиш эса яна 30 миллион еврога тушади. Бундан ташқари, битимда 5 миллион еврогача бонуслар ҳам кўзда тутилган.

Шу тариқа, трансфернинг умумий қиймати 40 миллион еврогача етиши мумкин.

Роу ўтган мавсум А Серияда 28 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

«Аталанта» шунингдек, «Козенца»нинг 20 ёшли дарвозабони Томас Помпейни ҳам ўз сафига қўшди.

Киритилди: 12:10, 02.09.2026.
Ўқилди: 1008 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик