Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга бўйича таклиф олди. Бу ҳақда FotoMaç хабар берди.
Манбага кўра, Туркиянинг «Галатасарой» клуби «қаймоқранглилар»га 35 миллион евро миқдорида таклиф юборган. Бироқ Испания гранди бу суммани жиддий таклиф сифатида баҳоламаган. Камавинганинг «Реал»да қолиши кутилмоқда.
23 ёшли француз янги мавсумда Испания чемпионатининг учта учрашувида ҳам майдонга тушди, аммо натижавий ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Камавинганинг «Реал» билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.













