Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Манчестер Юнайтед» Бальде учун яна ҳаракат қилади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Бальде қишки трансферлар ойнасида «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.

Манбага кўра, клублар ўтган ёзда футболчининг трансфери бўйича келиша олмаган. Бундан ташқари, ҳимоячининг ўзи ҳам «Барселона»ни тарк этишни истамаган.

Бироқ Бальде кам ўйин амалиётига эга бўлса, январь ойида жамоани тарк этиш вариантини кўриб чиқиши мумкинлиги таъкидланган.

22 ёшли испаниялик футболчи янги мавсумда ҳали бирор марта майдонга тушмади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари ҳимоячининг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 14:25, 02.09.2026.
Ўқилди: 639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик