Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Йосип Станишич бир қатор Европа топ-клублари қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларида хабар берди.
26 ёшли футболчи Лондоннинг «Арсенал», «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», Мадриднинг «Реал» ва «ПСЖ» клублари эътиборида.
Германия клуби футболчи трансфери учун 55–65 миллион евро талаб қилиши мумкин. Станишичнинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Ҳимоячи ўтган мавсумда Германия чемпионатида 26 та учрашувда майдонга тушди. Йосип 2 та гол ва 3 та голли узатма қайд этган.













