Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

«Ливерпуль» Стефан Байчетичнинг «Сельта»га ўтганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Стефан Байчетич Англиянинг «Ливерпуль» клубидан Испаниянинг «Сельта»сига доимий равишда ўтди. Бу ҳақда «Ливерпуль»нинг расмий сайти хабар берди.

Байчетич «қизиллар» сафида беш ярим йил ўтказганидан сўнг Испания клубига қайтди. У «Ливерпуль» асосий жамоаси таркибида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Байчетич 2021 йил февраль ойида «Сельта»дан «Ливерпуль»га ўтган ва тез орада клуб академиясининг барча босқичларидан ўтган. 2022 йил август ойида, 17 ёшида, Юрген Клопп қўл остида «Ливерпуль» сафида дебют қилган. У «Борнмут»га қарши «Энфилд»да 9:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувнинг иккинчи бўлимида захирадан майдонга тушган.

Байчетич Премьер-лигадаги илк голини ўша йилнинг Боксинг Дэй куни «Астон Вилла»га қарши (3:1) учрашувда урган. Ўша мавсумда у жами 19 та учрашувда иштирок этган.

Бироқ жароҳатлар уни кейинги мавсумда атиги 3 та учрашув билан чеклади. 2024/2025 йилги мавсумда Байчетич ижара асосида «Ред Булл Зальцбург» ва «Лас-Пальмас» сафида 33 та учрашув ўтказди. 2025/2026 йилги мавсумда эса у майдонга тушмади.

Энди 21 ёшли футболчининг «Сельта»га доимий равишда қайтиши бўйича келишувга эришилди.

Киритилди: 15:12, 02.09.2026.
Ўқилди: 479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик