Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Эвертон» Эйнсли Мэйтленд-Найлснинг «Лион»дан трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Эвертон» клуби Франциянинг «Лион» жамоасидан ҳимоячи Эйнсли Мэйтленд-Найлсни доимий равишда ўз сафига қўшиб олганини расман маълум қилди.

Трансфер ойнасининг сўнгги кунида амалга оширилган битим суммаси ошкор этилмади. 29 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси «Эвертон» билан 2029 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган 3 йиллик шартнома имзолади.

Мэйтленд-Найлс «Эвертон»нинг ёзги трансферлар ойнасидаги еттинчи янги футболчиси бўлди. Ундан олдин Мерлин Рёль ижарадан доимий трансферга ўтказилди, шунингдек Ҳейден Хакни, Тайрик Жорж, Кристиан Нёргор ва Бреннан Жонсон билан шартнома имзоланди. Жек Грилиш эса ижара асосида жамоага қўшилди.

Англия терма жамоаси футболчиси учун «Эвертон»га ўтиш Премьер-лигага қайтишни англатади. «Арсенал» академияси тарбияланувчиси фаолияти давомида «канонирлар» билан Англия Кубогида ғолиб чиққан, шунингдек «Рома» сафида Конференциялар лигасида бош совринни қўлга киритган.

Киритилди: 15:18, 02.09.2026.
Ўқилди: 656 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик