Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Кефрен Тюрам 4 ойгача сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрам тиззасидан операция ўтказади.

La Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, француз футболчиси бугун Лионга етиб боради ва эртага тизза бўғимлари бўйича мутахассис Бертран Соннери-Котте қўл остида операция қилинади. Сўнгги мавсумларда жарроҳ Бремер ва Федерико Гаттининг ҳам тиззасидан операция ўтказган.

Франциялик шифокор душанба куни Тюрамни кўрикдан ўтказиб, операцияни тавсия қилди. Бу қарор ўтган мавсум охирида бошланган ва консерватив даволаш ҳамда ёзги танаффусга қарамай, сўнгги ойларда тўлиқ бартараф бўлмаган оғриқларга чек қўйиш мақсадида қабул қилинган. 25 ёшли футболчида пателлофеморал синдром ташхиси қўйилган.

Тюрам «Ювентус»нинг барча ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборди. У А Сериянинг «Фрозиноне»га қарши биринчи тур учрашувида захира ўриндиғига қайтди, аммо «Парма»га қарши баҳсда майдонга тушмади.

Туринликлар мураббийлар штаби билан биргаликда муаммони ҳал қилишнинг янги йўлини излашга қарор қилган. Мутахассислар билан маслаҳатлашувлардан сўнг энг мақбул усул жарроҳлик аралашуви деб топилган.

Қайд этилишича, Кефрен Тюрамнинг сафга қайтиши учун камида 4 ой керак бўлади.

Киритилди: 15:21, 02.09.2026.
Ўқилди: 509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик