«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз «Челси»нинг Энцо Фернандесни «Манчестер Сити»га сотиш қарорини танқид қилди.
Аргентиналик ярим ҳимоячи манчестерликлар сафига 125 миллион фунт эвазига ўтди.
«У “Челси”да норози бўлган, деб ўйламайман, аммо “Манчестер Сити” унинг фикрини ўзгартирди.
Агар “Челси” Премьер-лигада ғолиб чиқмоқчи бўлса, гарчи менимча, улар дастлабдан бунга қодир эмас эди, Энцо Фернандесни сотишга йўл қўя олмасди. Сўнгги вақтларда улар Мало Гюстони ярим ҳимояда ўйнатишди ва бу етарли бўлмайди. Рис Жеймс ҳам ярим ҳимояда асосий таркибда майдонга тушди, аммо бу ҳам етарли эмас.
Энцо “Челси”га келганида унинг энг катта мухлисларидан бири эмасдим. Аммо вақт ўтиши билан у мени ўзига ишонтирди ва ҳозир у ажойиб футболчи. У “Манчестер Сити” учун жуда яхши трансфер бўлади. Аммо “Челси” бу битимни амалга оширмаслиги керак эди, чунки “Сити” уларнинг тўғридан-тўғри рақиби.
“Сити” мураббий масаласида [Мареска] аллақачон “Челси”ни ноқулай аҳволга солиб қўйди, чунки улар ёзда унинг клубга келиши ҳақида музокара олиб боргани аниқ. Бу “Челси”нинг ўтган мавсумини ҳам бузди, чунки ўша пайтда жамоа ажойиб натижалар кўрсатаётган ва жуда яхши ўйнаётган эди.
Энцо Фернандеснинг “Манчестер Сити”га ўтиши “Челси”нинг бу мавсумини ҳам яна барбод қилиши мумкин», — деди Скоулз The Good, The Bad and The Football подкастида.













