Кириш Регистрация

«Астон Вилла» ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла»нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Ламар Богард яқин вақт ичида янги шартнома таклифини олиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «Астон Вилла» нидерландиялик футболчига шартномани узайтириш бўйича таклиф тайёрламоқда. Аввалроқ Бирмингем клуби футболчини «Ипсвич» ва «Брайтон»га сотишдан бош тортган. Бунга бош мураббий Унаи Эмерининг уни жамоада сақлаб қолиш истаги сабаб бўлган.

Богард янги мавсумда 2 та учрашувда иштирок этди ва натижавий ҳаракат қайд этмади.

Ярим ҳимоячининг «Астон Вилла» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўртасигача амал қилади.

Киритилди: 16:17, 02.09.2026.
Ўқилди: 349 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик