«Астон Вилла» 22 ёшли ярим ҳимоячи Ламар Богардни жамоада узоқроқ сақлаб қолиш учун ҳаракат бошлади.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Бирмингем клуби нидерландиялик футболчига янги шартнома таклиф қилишга тайёрланмоқда.
Қизиғи, Богардга аввалроқ «Ипсвич» ва «Брайтон» қизиқиш билдирган, аммо «Астон Вилла» ҳар икки клубнинг таклифини рад этган. Бунга бош мураббий Унаи Эмерининг футболчини таркибда сақлаб қолиш истаги сабаб бўлган.
Жорий мавсумда Богард 2 та ўйинда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ёки голли узатма қайд этмади.
Унинг «Астон Вилла» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.













