Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Бу хайрлашув эмас — яна учрашамиз»: Маҳамаджоновдан «Андижон» мухлисларига мурожаат

Баҳо:
+ | -

«Андижон»дан Россиянинг «Динамо» Махачқала клубига трансфер қилинган Маҳмуд Маҳамаджонов собиқ жамоаси билан хайрлашди.

Футболчи «Андижон» матбуот хизмати орқали клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, жамоадошлари ва мухлисларига миннатдорлик билдирди.

«Мен учун осон бўлмаган қарорни қабул қилиб, янги жамоа сари йўл оляпман.

Аввало, шу вақт давомида менга ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган ва футболчи сифатида ривожланишимга катта ҳисса қўшган жамоам раҳбарияти, мураббийлар штаби, жамоадошларим ва мухлисларимизга чин қалбимдан миннатдорлик билдираман.

Алоҳида вилоят ҳокимимиз Шуҳратбек Қушақбаевичга ҳам футболга, жамоамизга ва биз футболчиларга кўрсатган эътибори, қўллаб-қувватлови ҳамда ишончи учун катта раҳмат айтаман. Бу эътибор ва ишонч мен учун доимо қадрлидир.

Бу жамоада ўтказган ҳар бир куним, бирга қўлга киритган ғалабаларимиз, бошдан кечирган қийинчиликларимиз ва яхши хотираларим қалбимда қолади.

Мен бу жамоани тарк этаётган бўлсам ҳам, унга бўлган ҳурматим ва меҳрим доимо сақланиб қолади. Менга берилган ишончни бошқа жамоада ҳам оқлашга ва янада катта марралар сари интилишга ҳаракат қиламан.

Барчангизга яна бир бор катта раҳмат. Сизларга фақат омад, ривож ва янги ғалабалар тилайман!

Бу хайрлашув эмас — яна учрашамиз», — деди Маҳмуд Маҳамаджонов.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 16:25, 02.09.2026.
Ўқилди: 589 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик