Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Икарди янги клуб танлашда пулни биринчи ўринга қўймаяпти

Баҳо:
+ | -

Мауро Икардининг агенти Леттериo Пино аргентиналик ҳужумчи янги клуб танлашда нималарга эътибор қаратаётгани ҳақида гапирди. У, шунингдек, «Лацио» варианти ҳақиқатдан ҳам муҳокама қилинганини тасдиқлади.

«Пул устувор масала эмас. У ўзига мос спорт лойиҳасини ва бир жойда икки-уч йил қолиш имкониятини изламоқда. «Лацио»? Бундай имконият бор эди. Фабиани ўзини жуда яхши тутди, аммо биз бир-биримизга: бироз кутиб турайлик, тўхтаб, ҳаммасини яхшилаб ўйлаб чиқайлик, дедик», — дея Пинонинг сўзларини журналист Николо Скира келтирди.

Айни пайтда Икарди эркин агент мақомида.

33 ёшли ҳужумчи шартномаси якунланганидан сўнг «Галатасарой»ни тарк этган.

Киритилди: 16:29, 02.09.2026.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик