Кириш Регистрация

Лига 1 клублари футболчи сотишдан мисли кўрилмаган даромад олди

Баҳо:
+ | -

Лига 1 клублари ёзги трансфер ойнасида футболчилар сотувидан 1,33 миллиард евро даромад олди. Бу Франция чемпионати тарихидаги мутлақ рекорд ҳисобланади.

Шу билан бирга, француз клублари янги футболчилар харидига 600 миллион евро сарфлади. Натижада Лига 1 жамоаларининг соф трансфер фойдаси 730 миллион еврога етди — бу ҳам чемпионат учун янги рекорд.

Ёзги ойнадаги энг қиммат сотув «ПСЖ» вингери Брэдли Барколянинг «Ливерпуль»га трансфери бўлди. Англия клуби француз футболчиси учун 125 миллион евро тўлайди, яна 20 миллион евро бонуслар кўринишида қўшилиши мумкин.

L’Équipe нашри таъкидлашича, бундай вазиятга Лига 1да телетрансляция ҳуқуқлари билан боғлиқ инқироз ҳам катта таъсир кўрсатган.

Жорий мавсумда Франция чемпионати клублари BeIN Sports ва DAZN томонидан трансляция ҳуқуқлари учун тўлов олмайди. Шу сабабли кўплаб клублар молиявий барқарорликни таъминлаш учун футболчилар сотувига кўпроқ таянишга мажбур бўлган.

Киритилди: 16:51, 02.09.2026.
Ўқилди: 621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик