Кириш Регистрация

«Челси» Паэс бўйича режасини ўзгартиришга мажбур бўлди

Баҳо:
+ | -4

Кендри Паэс «Челси»да қолади. Бу ҳақда BBC журналисти Низаар Кинселла хабар берди.

Маълумотга кўра, «Ривер Плейт» 19 ёшли эквадорлик футболчининг ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилган. Шундан сўнг «Челси» Паэс учун янги ижара вариантини топишга ҳаракат қилди.

Бироқ Дарио Эссугонинг «Страсбур»га ўтиши ортидан клуб халқаро ижара лимитини тўлиқ ишлатиб бўлган. Шу сабабли лондонликлар Паэсни фақат Англия ичидаги клублардан бирига ижарага бериш имкониятига эга эди.

Якунда футболчи учун муносиб вариант топилмади.

Паэс аввал «Страсбур» ва «Ривер Плейт»да кетма-кет ижара асосида ўйнаган, аммо ҳар икки жамоада ҳам кутилган даражада таассурот қолдира олмаган.

Энди Эквадор терма жамоаси футболчиси «Челси»да қолади. Унга бош мураббий Хаби Алонсо асосий жамоада имконият берадими ёки йўқми — ҳозирча номаълум.

Киритилди: 17:07, 02.09.2026.
Ўқилди: 661 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик